Осиё ўйинлари-2026: Бекмурод полвон медаль олди
Хусусан, кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари — +90 килограмм вазн тоифасида баҳс олиб борган Шоҳруҳхон Бахтиёров ва Бекмурод Олтибоев ярим финал босқичида ўзаро тўқнаш келди. Унда Шоҳруҳхон Бахтиёров ғалаба қозониб, финалга йўл олди. Бекмурод Олтибоев эса бронза медалга сазовор бўлди.
Япониянинг Аичи ва Нагоя шаҳарларида давом этаётган ХХ Осиё ўйинларининг 27 сентябрь кунги беллашувлари курашчиларимиз учун муваффақиятли ўтмоқда.
Шу тариқа, Шоҳруҳхон Бахтиёров Осиё ўйинлари чемпионлиги учун ҳал қилувчи баҳсда Тожикистон вакили Шакармамад Мирмамадов билан рақобатлашади.

Фикрлар