Осиё ўйинлари: 25 сентябрь куни уч нафар боксчимиз ўз жангларини ўтказади ёхуд чемпионларимиз ўз юришини бошлайди!

  • 24 сентябрь, 2023, 19:29
  • 0
  • Бокс

Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида Осиё ўйинлари қизғин паллага кириб бормоқда. Бугун бокс бўйича ҳам баҳсларга старт берилди. Биринчи кунги дастурдан икки вакилимизнинг жанги ўрин олганди ва улар чиройли ғалаба билан ўз юришларини бошлади.

Эртага 25 сентябрь куни уч нафар ҳамюртларимиз илк жангларини ўтказади. Кундузги дастурдан -66 кгда рингга кўтариладиган вакиламиз Навбаҳор Ҳамидовани жанги ўрин олган. У таиландлик  Жанжаем Суваннапенг билан баҳс юритади. Кечги дастурдан эса -51 кг вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган энг номдор боксчимиз Ҳасанбой Дўсматов Жанубий Корея вакили Сех Еонг Жога қарши рингга кўтарилади. Шунингдек, -71 кгдаги вакилимиз Асадхўжа Мўйдинхўжаев ҳам шимолий кореялик Жанг Тае Рянгга қарши жанг билан ўз юришини бошлайди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!