Осиё ўйинлари: 27 сентябрь куни уч нафар боксчимиз жанг қилади
Ханчжоуда давом этаётган Осиё ўйинларининг бокс бўйича баҳслари ҳам қизғин давом этмоқда. Бугунги кун дастуридан ўрин олган Азиза Зокирова ҳамда Абдумалик Халаковларнинг жанги якунлангани ва натижалар борасида хабар бериб ўтдик.
Эртага, 27 сентябрь куни уч нафар боксчимиз ўзларининг илк жангларини ўтказади. Демак, улар билан танишинг:
50 кг: Сабина Бобоқулова - До Матиалаган Даниша (Сингапур) (11:40 дан сўнг)
-92 кг: Лазизбек Мулложонов - Санжит (Ҳиндистон) (12:55 дан сўнг)
-63 кг: Руслан Абдуллаев - Чинзориг Батарсух (Мўғулистон) (17:40 дан сўнг)
Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати.
Фикрлар