Осиё ўйинлари: Баҳодир Жалолов иштирокидаги жанг якунланди
Осиё ўйинларининг бугунги кун баҳсларидан ўрин олган сўнги боксчимизнинг чиқиши ҳам ўз якунига етди. Унда оғир вазнли боксчимиз Баҳодир Жалолов рингга кўтарилди. У тожикистонлик Муҳаммад Аброриддиновга қарши баҳс юритди.
Ҳа, рақибидан анчагина устун бўлган боксчимиз жангда ҳам буни яққол исботлади ва ёш рақибига ўзига хос "мастер-класс" ўтаб берди. Якунда, юртдошимиз 2- раундда муддатидан аввал рақибини мағлуб этди. Рақибнинг мураббийлари 2-раундда ҳисоб очилганидан сўнг, жангни давом эттира олмаслигини билдиришди. Шу тариқа юртдошимиз навбатдаги босқичга йўл олди. Жалолов кейинги босқичда Хитой вакили Д.Байекузига қарши жанг қилади.
Фикрлар