Осиё ўйинлари: Боксчиларимиз илк рақибларини билиб олишди

  • 23 сентябрь, 2023, 15:00
  • 2
  • Бокс

Хабарингиз бор, Хитойнинг Ханчжоу шаҳридада Осиё ўйинлари бошланиб кетди. Кеча бокс бўйича баҳсларига қуръа ташланди ва унда юртдошларимиз илк тўқнашувдаги рақибларини билиб олишди. 

Унда боксчиларимиз ўзларининг рақиблари номини билиб олишди. Унга кўра, қизларимиз мусобақани қуйидаги рақибларга қарши бошлашади:

-50 кг: Сабина Бобоқулова - До Даниша (Сингапур)

-54 кг: Нигина Ўктамова - Ириш Магно (Филиппин)

-57 кг: Ситора Турдибекова - Фатима Заҳра (Покистон)

-60 кг: Райҳона Қодирова - Дана Ал Жабор (Қатар)

-66 кг: Навбаҳор Ҳамидова - Жанжаем Суваннапенг (Таиланд)

-75 кг: Азиза Зокирова - Байсон Маникон (Таиланд)

Осиё ўйинлари. Ўзбекистон эркаклар терма жамоасининг илк босқичдаги рақиблари:

-51 кг: Ҳасанбой Дўсматов - Сех Еонг Жо (Жанубий Корея)

-57 кг: Абдумалик Халоков - Чен Вей Ли (Хитой Тайпейи)

- 63,5 кг: Руслан Абдуллаев - Чинзориг Батарсух (Мўғулистон) / Хурсанд Иманкулиев (Туркманистон) жанги ғолиби

-71 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев - Жанг Тае Рянг (КХДР)

-80 кг Тўрабек Хабибуллаев - Дипак Шреста (Шри-Ланка)

-92 кг: Лазизбек Мулложонов - Санжит (Ҳиндистон)

+92 кг: Баҳодир Жалолов - Моҳамед Алҳефейт (БАА) / Муҳаммад Аброриддинов (Тожикистон) жанги ғолиби

                                                                                                                           Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
dilshodbekqambarov405@gmail.com
23/09/2023 22:31
Ишонч, омат хамиша сизлар бн булсин.
Суюнов Шерзод
23/09/2023 18:31
Олға шунқорлар биз сизга ишонамиз чунки сизлар футболчи эмассизлар