Осиё ўйинлари. Боксчимиз Нигина Ўктамова филиппинлик рақибасига имкон қолдирмасдан кейинги босқичга чиқди (фотогалерея)

Осиё ўйинларидан ўрин олган бокс баҳсларининг 1-кунги дастуридан ўрин олган юртдошимиз Нигина Ўктамованинг жанги бўлиб ўтди.

-54 кг вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган вакиламиз филиппинлик Ириш Магнога қарши рингга кўтарилди. Муросасиз кечган жангда Ўктамова ишончли тарзда ҳаракат қилиб, ҳақли тарзда 5:0 ҳисобида ғалабани қўлга киритди. Шу тариқа вакиламиз Осиё ўйинларидаги илк жангини ғалаба билан бошлади ва кейинги босқичга йўл олди.  

Қуйида ушбу жараёндан қайноқ фотогалереяни томоша қилинг!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!