Осиё ўйинлари: Бугун икки нафар боксчимиз жанг қилади

  • 24 сентябрь, 2023, 11:47
  • 0
  • Бокс

Ханчжоуда ташкил этилаётган Осиё ўйинларида бокс баҳслари ҳам старт олди. Мусобақанинг 1-4кун дастуридан икки нафар ҳамюртимизнинг жанги ўрин олган.

Жумладан, -80 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Тўрабек Ҳабибуллаев непаллик Дипак Шрестага қарши рингга кўтарилади. Бу жанг тахминан Тошкенрт вақти билан 13:25дан сўнг бошланади.

-54 кгдаги вакиламиз Нигина Ўктамова эса филиппинлик Ириш Магнога қарши жанг билан ўз юришини бошлайди. Бу қарама-қаршилик 16:40 дан сўнг старт олади.

Жанглар Спорт ТВ орқали намойиш этилмоқда.

Осиё ўйинларига боғлиқ янгиликларни бизда кузатиб боринг!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!