Осиё ўйинлари. Илк ярим финалчилар номи маълум бўлди

  • 1 октябрь, 2023, 18:38
  • Suhrob Xolbekov
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Осиё ўйинлари чорак финалидан ўрин олган икки баҳс ўз ниҳоясига етди. Унда Гонг Конг Эронни таслим қилган бўлса, Япония Шимолий Корея устидан ғалаба қозонди. 

Эрон - Гонг Конг баҳсидаги ягона гол 47-дақиқада Кан Лам томонидан киритилди. Учрашувнинг қолган дақиқаларида дарвозалар ишғол қилинмади ва турнир мезбонлари ярим финалга йўл олди. 

Япония - Шимолий Корея учрашувининг 50-дақиқасида Котаро ҳисобни очган бўлса, Бом Ким имкониятларни тенглаштириб қўйди. 80-дақиқада Йута Матсумура ғалаба голини урди. 

Шу тариқа, Осиё ўйинларинг ярим финал босқичида Гонг Конг ва Япония терма жамоалари тўқнаш келади. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!