Осиё ўйинлари: Райҳона Қодирова рақибасини нокаутга учратди
Осиё ўйинларининг бокс бўйича баҳсларининг бугунги кун дастуридан ўрин олган илк вакиламиз рингга кўтарилди.
-60 кг вазн тоифасида ҳаракат қилаётган юртдошимиз Райҳона Қодирова қатарлик Дана ал Жабборга қарши баҳс юритди. Қувонарлиси вакиламиз 1-раунднинг ўзидаёқ нокаут билан ғалаба қозонди ва кейинги босқичга йўл олди.
Олдинда бизни Ҳасанбой Дўсматов ва Асадхўжа Мўйдинхўжаев иштирокидаги жанглар кутиб турибди.
Фикрлар