Осиё ўйинлари: Сабина Бобоқулова сингапурлик рақибасига имконият қолдирмади!
Ханчжоуда давом этаётган Осиё ўйинларининг бокс баҳслари ҳам тобора қизғин тус олмоқда.
Хабар бериб ўтганимиздек, бугунги кун дастуридан уч нафар боксчимизнинг чиқиши ўрин олган. Уларнинг дастлабкиси ўзи якунига етди. -50 кг вазнли қизимиз Сабина Бобоқулова сингапурлик До Матиалаган Данишага қарши жанг қилди. Қизиқарли кечган баҳсда вакиламиз ўзининг чиройли ва ишончли ҳаракатлари эвазига 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Олдинда бизни Лазизбек Муллажонов ҳамда Руслан Абдуллаевни жанглари кутиб турибди.
Фикрлар