Осиё ўйинлари: Сабина Бобоқуловадан омад юз ўгирди!
Ханчжоуда давом этаётган Осиё ўйинларининг бугунги кун дастуридан ўрин олган бокс баҳсларида вакиламиз - 50 кг вазн тоифасида Сабина Бобоқулова навбатдаги жангини ўтказди.
Юртдошимиз хитойлик Ю Вуга қарши баҳс олиб борди. "Уйингда деворлар ҳам ёрдам беради", деганларидек ушбу жангда омад хитойлик боксчига кулиб боқди.
Якунда мезбонлар вакиласи 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Фикрлар