Осиё ўйинлари: Тўрабек Хабибуллаев иштирокидаги супер жанг якунланди

  • 4 октябрь, 2023, 12:21
  • 1
  • Бокс

Осиё ўйинларининг бокс баҳслари ҳал қилувчи паллага кириб келмоқда, бугунги кун дастуридан ўрин олган иккинчи вакилимиз иштирокидаги жанг ҳам якунига етди. Унда -80 кг вазн тоифасидаги вакилимиз Тўрабек Хабибуллаев хитойлик Танглайтан Тўхтарбекга қарши жанг қилди.

Жуда шиддатли кечган жангда юртдошимиз ажойиб тарзда ҳаракат қилди. Жуда чиройли жанг ўтказди. Таъбир жоиз бўлса, турнирнинг энг ёрқин жангларидан бири бўлди. 1ғраундда рақибига имконият қолдирмаган юртдошимиз, 2-раундда ҳам яхши ҳаракат қилганди. Бироқ, якунда ҳакамлар 4:1 ҳисобида ғалабани Хитой вакилига беришди. Шу тариқа ёш истеъдод эгаси илк уринишида бронза медали билан чекланди. 

Олдинда бизни Абдумалик Халаков иштирокидаги жанг кутиб турибди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Абдухаликов Мухаммад
04/10/2023 13:24
Хафа булма Турабек келажак олдинда