Осиё ўйинлари. Вадим Меньков олтин медални қўлга киритди!
Ads

Каноэда эшкак эшиш бўйича эркаклар ўртасида 1000 метр масофага ўтказилган баҳсларда ҳамюртимиз Вадим Меньков маррага биринчи бўлиб етиб борди ва якунда мусобақа ғолибига айланди.

У тожикистонлик Шаҳриёр Даминовни 0,7 сонияга ортда қолдириб олтин медални қўлга киритди.

Бу Вадим учун Осиё ўйинларидаги тўртинчи олтин. Бунгача у Доха, Гуанчжоу ва Инчеонда ўтказилган Осиё ўйинларида чемпион бўлган! У бундай натижага эришган биринчи ўзбек спортчиси бўлди.