Осиё стол тенниси иттифоқ Ўзбекистон стол тенниси федерациясига грант ажратди

Мамлакатимизда Олимпия ўйинлари туркумидан жой олган спорт турлари, жумладан, стол теннисини янада оммалаштириш мақсадида бир қатор самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Бугун ёшларимиз юртимизнинг барча ҳудудларида қад ростлаган спорт иншоотларида стол тенниси бўйича ўз маҳоратларини ошириб келмоқдалар. Улар учун тўгаракларда жаҳон стандартларига мос спорт инвентарлари етказилмоқда.

Осиё стол тенниси иттифоқининг (АТТU) «Юлдузлар сари интилиш» дастури доирасида Ўзбекистон стол тенниси федерацияси ушбу Олимпия спорт тури учун жиҳозларни замонавийлаштириш ва мавжудларини мукаммаллаштиришга қаратилган минтақавий ривожланиш лойиҳасини ишлаб чиқди. Лойиҳани кўриб чиқиш натижаларига кўра АТТU федерациямизга профессионал стол теннис столларини сотиб олишга йўналтирилган грант ажратди.

Мазкур столлар юртимизда профессионал стол теннисчиларнинг ўз маҳоратларини юксалтиришга хизмат қилиши шубҳасиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!