Осиёда яна бир юлдуз футболчи порлайди

Туркиянинг "Галатасарой" клуби форварди Радамель Фалькао ёзда жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, колумбиялик футболчига Қатарнинг "Ал-Садд" ва Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" клубларидан жиддий қизиқишлар бор. Турк жамоаси эса уни 7 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр. Бироқ, Осиё жамоалари учун ушбу нарх 2 баробарга оширилади.

Айтиш лозимки, қатарликлар Фалькао учун 10 миллион евро таклиф қилишмоқда.

Фалькао “Галатасарой”га 2019 йил “Монако”дан эркин агент сифатида кўчиб ўтган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)