Осиёлик футболчи Мбаппедан ҳам машҳур бўлиб кетди

ПСЖни Лионель Месси ва Неймар тарк этганидан кейин асосий юлдуз сифатида Килиан Мбаппе эътироф этиладиган бўлди.

Клуб молиячилари Мбаппе номи тушурилган футболкалар сотувидан катта даромад олишни режалаштириб турганди. Лекин бу йўналишдаги машҳурликни бошқа ўйинчи илиб кетди.

Ўтган ёзда ПСЖга қабул қилинган жанубий кореялик Ли Кан Ин майдонда бошқалардан устун бўлмаса-да, клубга даромад келтиришда анча илғор саналади. Ҳисоб-китобларга қараганда, ПСЖ ўйинчилари орасида айнан унинг футболкалари кўп сотилаётган экан.

Бунга сабаб қилиб, Жанубий Кореяда ПСЖ расмий дўкони очилганини келтириш мумкин. Кореяликлар бу дўкондан ҳар куни ўз ҳамюртлари номи тушурилган футболкаларни бир нечтадан харид қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!