Осиёнинг 20 ёшгача бўлган энг қиммат футболчилари рўйхати

"Ланс" ҳамда Ўзбекистон Миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг "Трансфермаркт" порталидаги баҳоси яқинда 5 миллион евродан 12 миллион еврога кўтарилганди. 

Ҳусановнинг нархи кескин кўтарилишига унинг "Ланс" сафида кўрсатаётган ишончли ўйини сабаб бўлди. Кўплаб номдор клублар, жумладан, "Ньюкасл", "Тоттенхэм" ва ПСЖ каби грандлар уни ўз сафига қўшиб олиш устида жиддий иш олиб бормоқда. 

Сўнгги пайтларда футбол оммаси эътиборига тушган фулбекимиз айни вақтда 20 ёшгача бўлган футболчилар орасида Осиёнинг энг қимматбаҳо ўйинчиси бўлиб турибди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!