Оскар “Челси”га қайтиши мумкин
Ads

Яқиндагина Лондоннинг “Челси” клубидан Хитойнинг “Шанхай СИПГ” жамоасига кўчиб ўтган Оскар келажакда яна “аристократлар” сафига қайтиши мумкинлигини таъкидлади.
”Шанхайликлар менинг ташрифимдан жудаям ҳурсанд бўлишди. Улар барча совринларни қўлга киритиш учун яхши футболчиларни сотиб олишмоқда.

Мен “Челси”дан кетдим, аммо, бу жамоа эшиклари мен учун доим очиқ”, - дейди Бразилия терма жамоаси аъзоси Omnisport нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Оскардан сўнг шанхайликлар сафига "Краснодар" клубидан ҳамюртимиз Одил Аҳмедов ҳам келиб қўшилган эди.