Оскар Де ла Хоя Теренс Кроуфорд ва Эррол Спенс ўртасидаги реванш жанги қандай якун топишини айтди

  • 18 сентябрь, 2023, 16:06
  • 0
  • Бокс

Профессионал бокс оламида "Тилла бола" номи билан машҳур собиқ жаҳон чемпиони Оскар Де ла Хоя Теренс Кроуфорд (40-0,31КО) ва Эррол Спенс (28-1,22КО) ўртасидаги реванш жанги ҳақида ўз тахминларини билдирди.

"Биласизми нима? Реванш ҳам худди шундай якунланади. Жанг қайси вазнда бўлиши муҳим эмас. Кроуфорд катта йигит, Спенс ҳам. Улар яна уриниб кўришади, лекин натижа бир хил бўлиб қолади”,- деди Оскар.

Эслатиб ўтамиз, биринчи жангда Кроуфорд тўққизинчи раундда Спенсни техник нокаутга учратган эди.

,

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!