Оскар де ла Хойя: Макгрегор Мейвезерни юта олмаслиги аниқ
Ads

Golden Boy промоутерлик компанияси бошлиғи Оскар де ла Хойя ирландиялик Конор Макгрегорнинг боксчи Флойд Мейвезер билан бўладиган жангда ғалаба қозонишига имконияти йўқлигини маълум қилган.

Унга бу жангда имконият берилмайди. Мен унинг ғалаба қозонишини истардим, бироқ қила олмайди. Агар зарба ўтказиб юбормаган бўлардим... Ўйлаб кўринг, Конор Макгрегор мендан яхшироқми? У оёқда зарба берибгина ютиши мумкин, – дейди Де Ла Хойя.

Эслатиб ўтамиз, Де ла Хойя 2007 йили Мейвезер билан рингда учрашган ва ҳакамларнинг қарорига кўра имкониятни бой берган. Макгрегор ва Мейвезер 26 август куни ўзаро тўқнаш келишади.