Оскар Қатардаги мундиалда ҳам иштирок этмоқчи

“Шанхай Шанган” жамоаси ярим ҳимоячиси Оскар 2022 йили Қатарда бўладиган ЖЧда иштирок этишни хоҳламоқда.

– Қатарда одамлар энг нуфузли мусобақалардан бири жаҳон чемпионати ўз давлатида ўтишидан хурсанд. Бразилияда ўтган мундиал бизга катта тажриба бўлди. Ўйлайманки, бу ерда ҳам шундай бўлади. Қатарда барча шаҳарлар бир-бирига жуда яқин экан. Бразилияда эса баъзан 2 соат учишга тўғри келади, – дейди Оскар sc.qa нашрига.

oscar

– Мен Бразилия термаси сафида ЖЧ-2022да қатнашишдан умидворман. Термага қайтиш учун бор имкониятимни ишга соламан. Қатардаги илк таассуротлар ажойиб. Меҳмонхоналар фантастик. Об-ҳаво айнан футбол учун деса ҳам бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!