Оскар Табарес: Уругвайда Суарес ва Каванидан бошқа етакчи футболчилар ҳам бор

Матбуот анжуманида Уругвай терма жамоаси бош мураббийи Оскар Табарес иштирок этди ва мазкур мусобақа, Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан жамоадаги йўқотишлар борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"China Cup'да илк бор қатнашмаяпмиз ва ва бу борада тажриба бор. Ушбу мусобақада иштирок этишимиздан хурсандмиз, бу биз учун шараф. Турнирдаги қолган уч жамоанинг ўйинларини яхши баҳолайман.

Афсуски, икки етакчи футболчимиз: Луис Суарес ва Эдинсон Каванилар Хитойга келишмади. Тўғри, Суарес ва Каваниларнинг жамоадаги роли катта, аммо илк марта ўйнамаяпмиз ва Уругвайда бошқа етакчи футболчилар ҳам бор. Умид қиламанки, буларнинг барчасини унутиб, бор эътиборни бўлажак ўйинга қаратамиз. Очиғини айтганда, интизорлик билан мазкур ўйинларни кутмоқдаман", - деди Табарес.

Comments

You must be logged in to commet!