Ўсмир боксчиларимиз Тожикистондаги халқаро турнирда 10 та медалга сазовор бўлишди

Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрида бокс бўйича ўсмирлар ўртасида халқаро хотира турнири ўз якунига етди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати. 
 
Мусобақада Озарбайжон, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон мамлакатларидан 200 нафарга яқин ўсмирлар совринли ўринлар учун кураш олиб боришди. 
 
Мусобақа якунига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари 5 та олтин, 4 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритди. 
 
Терма жамоамиз сафида қуйидаги боксчиларимиз совриндор бўлишди: 
 
Олтин: 
 
-44 кг: А. Абдураимов
-50 кг: Х. Қаҳҳоров 
-63 кг: Э. Бахтиёров
-66 кг: Ж. Олимжонов
-75 кг: К. Хамзаев 
 
Кумуш: 
 
-54 кг: С. Зарипов 
-60 кг: Ф. Исмоилов
-66 кг: Ш. Алишеров 
+80 кг: М. Алижонов 
 
Бронза: 
 
-52 кг: Ш. Қаҳҳоров 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!