Ўсмирлар терма жамоасининг "Чиғатой"даги йиғинида 50 нафарга яқин футболчи кўрикдан ўтмоқда

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси айни кунларда пойтахтимиздаги "Чиғатой" спорт базасида йиғин ўтказмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси расмий сайти хабар тарқатмоқда.
 
Унга кўра бош мураббий Азамат Абдураимов йиғин давомида 50 нафарга яқин футболчиларни кўздан кечиришни мақсад қилган. 

Йиғиннинг дастлабки кунларида терма жамоада ҳали ўйин ўтказмаган, аввалги йиғинларда иштирок этмаган футболчилар қатнашишди. Кеча 6 декабрь куни улар 2004 йил таваллуд топган Тошкентнинг "Спартак" жамоаси футболчиларига қарши назорат ўйини ўтказиб, 1:1 ҳисобида дуранг қайд этишди.

Йиғиннинг иккинчи қисмида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг асосий таркиб футболчилар қатнашади. Улар йиғин давомида иккита назорат учрашувида майдонга тушиши режалаштирилган. Йиғин 10 декабрга қадар давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!