Ўсмирларимиз 26 та медаль билан Осиё Кубогида биринчи ўринни эгаллашди
Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида ўсмирлар ва ёшлар ўртасида дзюдо бўйича Бекет Махмутов хотирасига бағишлаб ўтказилаётган Осиё Кубогининг кадетлар баҳслари якунига етди.
Қувонарлиси, 12 давлат иштирокида кечган икки кунлик беллашувлар якунида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 8 та олтин, 6 та кумуш, 12 та бронза, жами 26 та медаль билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни банд этишди. Қозоғистон заминида ҳаммадан кўп - 8 маротаба Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси янгради.
Қозоғистон терма жамоаси 7 та олтин, 8 та кумуш, 15 та бронза медали билан иккинчи ўринни эгаллади. Биттадан олтин ва бронза медалини қўлга киритган Хитой Тайпейи терма жамоаси кучли учликдан жой олди.
Олтин медаль:
-44 кг: Дилафруз Болтабоева
-57 кг: Зиёда Жавлонова
-63 кг: Паризода Юлдашева
-50 кг: Акбар Шарифов
-60 кг: Озодбек Олимов
-73 кг: Тохир Қосимов
-81 кг: Жасурбек Туркманов
-90 кг: Билолбек Абдугаппаров
Кумуш медаль:
-57 кг: Чаросой Ўктамбоева
-50 кг: Сафохўжа Сайфуллоев
-66 кг: Мирсаид Жўраев
-81 кг: Мирзоҳид Худойқулов
-90 кг: Элнур Холмуродов
+90 кг: Алибек Дурдиев
Бронза медаль:
-40 кг: Фарангиз Бахтиёрова
-44 кг: Нозима Нормуродова
-48 кг: Моҳинур Оллаберганова
-52 кг: Кумушбиби Эргашева
-52 кг: Нилуфар Шухратова
-63 кг: Гулсанам Ҳазратова
-63 кг: Динора Самандарова
-70 кг: Зиёда Шомуродова
-50 кг: Темурмалик Эшпўлатов
-66 кг: Лутфуллоҳ Акбаров
-73 кг: Воҳиджон Шермаматов
-81 кг: Шомурод Шомуродов
Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фикрлар