Ўсмирларимиз "Пахтакор" ёшларини енга олмади

Осиё чемпионатига ҳозирлик кўраётган U16 Ўзбекистон терма жамоаси айни кунларда Тошкентда ўқув-машғулот йиғини олиб бормоқда.

Бугун “Чиғатой” базасида ўсмирлар терма жамоамиз ўртоқлик учрашуви ўтказди. Унда Олим Шокиров мураббийлигидаги ўсмирларимиз "Пахтакор U18" вакилларига қарши майдонга тушди.

Баҳс 1-1 ҳисобида якунига етди. Ўсмирлар терма жамоасининг ягона голига Алишер Хайруллаев муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!