Остон Ўрунов 10 дақиқа ўйнаган ўйинда "Уфа" "Рубин"га йирик ҳисобда ютқазди (видео)

Россия премьер-лигасининг 22-турида ҳамюртимиз Остон Ўрунов ҳаракат қилаётган “Уфа” ўз майдонида “Рубин”ни қабул қилди.

Афсуски, шу куни мезбонлар 0:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Ўрунов эса 83-дақиқада захирадан майдонга туширилди.

Шу куни “Рубин” сафида голларни Денис Макаров (30'), Хвича Кварацхелия (42') ва Илья Самошников (74') киритди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!