Остон Ўрунов бу сафар ҳам етакчиликни сақлаб қолди. Машарипов, Юсупов ва Ҳамробековда пасайиш!

  • 09 Dec 12:05
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Transfermarkt" портали Эрон Про-лигаси ўйинчиларининг бозор нархларини янгилади. 

Tecno

Унга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси ва "Персеполис" клуби вингери Остон Ўрунов яна Лиганинг энг қиммат футболчиси бўлди. Унинг нархи 2 миллион евролигича қолди. 

Теҳроннинг бошқа жамоаси - "Истиқлол" сафида ҳаракат қилаётган Жалолиддин Машариповнинг нархи эса 300 минг еврога пастлади ва ҳозирда 1.2 миллион еврони ташкил қилмоқда. 

Рустам Ашурматовнинг қиймати 100 минг еврога ошди ва умумий 700 минг евро. 

"Трактор" сафида ўйнаётган ярим ҳимоячимиз Одил Ҳамробековда пасайиш. Унинг нархи 200 минг еврога пастлади ва ҳозирда 1 миллион евро.

"Фулад" посбони Ўткир Юсуповнинг нархи эса 50 минг еврога пастлади ва ҳозирда 500 минг еврони ташкил қилмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!