Остон Ўрунов ишга киришди (фото)

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг март ойидаги йиғинида иштирок этган легионерларимиз яна ўз клубларига қайтмоқда. Аввалроқ, Элдор Шомуродовнинг "Женоа" машғулотларидан суратларини тақдим этган эдик.

Италияга қайтган Шомуродов машғулотларга киришди (фото)

Энди РПЛда иштирок этаётган "Уфа" футболчиси Остон Ўрунов ҳам клуб машғулотларида кўриниш берди. Жамоа матбуот хизмати ушбу жараёндан фотоларни тақдим этди. Унда анча совуқ бўлишига қарамай, легионеримиз шуғулланишда давом этаётганлиги акс этган.

Эслатиб ўтамиз, Ўрунов қишки танаффус пайтида "Спартак"дан "Уфа" таркибига ижара асосида келиб қўшилган эди. Ортда қолган вақт мобайнида у 4 та ўйинда умумий 184 дақиқа майдонда ҳаракат қилган.

Остон терма жамоамизнинг ҳар икки ўйинини асосий таркибда бошлади ва яхши ҳаракат қилди. "Гана"га қарши беллашувда унинг фаол ҳаракатлари ва узатмасидан кейин Отабек Шукуров ҳисобни очган эди. 

Маълумот учун, уфаликлар Премьер-лига 24-туридан ўрин олган учрашувни "Динамо" Москва майдонида ўтказади. Баҳс 3 апрель куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.

orunov

orunov2

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар