Остон Ўрунов жамоаси стадионларга мухлислар киритилмаса ҳам улар орасида акция ўтказмоқда

Ҳамюртимиз Остон Ўрунов тўп тепадиган Россиянинг "Уфа" клуби пандемия туфайли ўйинларда қатнаша олмайдиган мухлислар учун акция эълон қилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

- Азиз дўстлар, 21 июндан Россия Премьер-лигаси давом эттирилади. "Уфа" клуби 5 та уй ўйинини "Нефтяник" стадионида ўтказади.

Пандемия туфайли юзага келган мураккаб вазиятни ҳисобга олган ҳолда, ушбу учрашувлар ёпиқ тарзда ўтказилади. Аммо ҳар бирингиз жамоанинг бир қисми бўлиш ва стадион стендида расмингиз туриши учун имкониятга эгасиз. 2020 йил 2 июнгача клуб либосидаги ёки стадионда тушган расмингизни floop91@mail.ru электрон почтасига юборишингиз керак, - дейилади хабарда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!