Остон Ўрунов: "Ўзбекистон Кубогини ҳам ютмоқчимиз"
Ўзбекистон Coca Cola кубоги “F” гуруҳи, 2-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Андижон” ўртасидаги “водий дербиси” учрашуви арафасида “лочинлар”нинг 22 ёшли маҳоратли ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов бўлажак ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
- Қандай мусобақа бўлишидан қатъий назар,“водий дербиси” баҳслари доимо кескин ва шиддатли курашлар остида кечган ҳамда бу сафарги андижонликлар билан бўладиган ўйин ҳам бундан мустасно бўлмайди, албатта.
Биз – футболчилар бўлажак беллашувда ғалаба қозониш, мухлисларга қувонч улашиш, муддатидан олдин “плей-офф”йўлланмасини қўлга киритишга ҳаракат қиламиз ҳамда буни амалга ошириш учун барча имкониятимизни ишга соламиз. Боиси, жорий мавсумда Ўзбекистон Кубогини ҳам қўлга киритишни ният қилганмиз.
Ишқибозлардан эса жамоамизни бевосита стадионда муносиб тарзда қўллаб-қувватлаб, ғалабамизга мададкор бўлишларини сўраб қоламан.
“Навбаҳор” жорий мавсумда ўзи қатнашадиган барча мусобақаларда зафар қучишни мақсад қилган. Буни амалга ошириш учун биз – футболчилар қўлдан келганича ҳаракат қиламиз.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.
Фикрлар