Остон Ўруновни “Герта” олмоқчимиди?

“Спартак” хўжайини Леонид Федуннинг рафиқаси Зерима Салихова клубда бир неча ой ишлаб, жамоага Остон Ўрунов, Александр Кокорин ва Виктор Мойзесни олиб келган собиқ бош директори Шамиль Газизовнинг трансфер сиёсатини кескин танқид қилди. Гап орасида у Остон Ўрунов трансфери  ҳақида ҳам фикр билдирди.

large (3)

- Шамиль Газизов Остон Ўруновни Осиё юлдузи сифатида таништириб, уни осонликча 5-7 миллион еврога трансфер қилиши мумкинлигини таъкидлаган эди. Уни ЦСКА ва “Герта”олмоқчи эканини, футболчининг нархи аслида 20-30 миллион еврога кўтарилиши ва биз бу борада ҳеч нарсани тушунмаслигимизни айтганди.

У биз бир пайтлар “Спартак”да кўрикдан ўтган Александр Зинченко каби Остон Ўруновни ҳам қўлдан бой беришимиз ҳақида ҳам гапирди.

Остон Ўрунов асосий жамоада ўйнаб кета олмаслиги кўриниб қолганидан кейин мен унга: “Келинг, уни ижарага берайлик, ёш футболчига ўйин амалиёти керак, ҳозир “Спартак” таркибида унга жой йўқ”, дедим.

Буни эшитиши билан Шамиль Газизов қизариб кетди ва хафа бўлди. Остон “Спартак”нинг асосий таркибига лойиқлигини исботлашга киришди. Агар Ўрунов клубга керак бўлмаса, уни бошқа клубга сотиб юборишини айтди. Лекин буларнинг бари қуруқ гаплигича қолди, - деди Зарема Салихова.

1611333068_urunov

Маълумки, Остон Ўрунов Тошкентнинг “Локомотив” жамоасидан 2020 йилнинг бошида “Уфа”га кўчиб ўтган эди. Уфаликлар таркибида ярим мавсум давомида креатив ўйин услуби билан ажралиб турган ҳамюртимиз Россиянинг етакчи клублари эътиборига тушди.

ЦСКА, “Зенит”, “Рубин”, “Краснодар”, “Локомотив” каби жамоалардан қизиқиш борлигига қарамай, ёзда “Спартак” бош директорлигига таклиф қилинган Шамиль Газизов ўзбекистонлик футболчини янги клубига олиб кетди.

“Спартак” легионеримиз билан беш йиллик шартнома имзолади. Бироқ, Ўрунов асосий таркибга кира олмади. Аксарият учрашувларда захирадан майдонга тушиб, бир неча дақиқа ўйнади холос. Ўтган йил охирига келиб, Шамиль Газизов бош директор лавозимидан истеъфога чиқарилди. Бу Газизов ортидан келган Ўруновнинг фаолиятига ҳам таъсир ўтказди.

Қишки трансферлар вақтида Остон Ўруновга “Рубин”дан яна бир марта аниқ таклиф бўлди, бироқ москваликлар олти миллион евро миқдорида бадал пули сўрагани қозонликларга оғирлик қилиб, бу трансфер тўхтатилди.

Мавсумнинг иккинчи ярми олдидан Остон Ўрунов эски жамоаси – “Уфа”га кейинчалик трансфер қилиш ҳуқуқи билан ижарага жўнатилди. Бу гал ҳам ҳамюртимиз ўзидан кутилган ўйинни намойиш этолмади. Шунда ҳам “Уфа” мавсум охирида уни бир миллион еврога сотиб олишга ҳаракат қилди. Лекин “Спартак” асосий таркибга кира олмаган легионер учун уч миллион евро талаб қилмоқда.

Q9tNeuVdmsM

Хулоса қилиб айтганда, Остон Ўрунов ҳуқуқий жиҳатдан “Спартак”га тегишли. “Уфа” ва “Спартак” келиша олмаса, у катта эҳтимол билан Москва клубига қайтади ва унинг тақдири кўп жиҳатдан “Спартак”ни қабул қилиб олган янги мураббийлар штабининг хулосасига боғлиқ бўлади.

Остон Ўрунов ўтган мавсумда “Спартак” ва “Уфа” таркибида жами 19 та учрашувда майдонга тушиб, битта гол урди ва битта голли пас муалифи бўлди.  

Шомуродов омадсиз ҳужумчидан юлдузга айланди!

Шомуродов зўрлигини исботлаб қўйган ўйинда неча баллга лойиқ кўрилди?

Бизга Шомуродов керак!

Шомуродовнинг бу “ишини” фақат футболчи ва мураббийлар билади холос!

Яхшиям Шомуродов бор экан!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!