Остон Ўруновни муҳим ўйин кутиб турибди

Бугун Россия Премьер-лигасида 21-тур ўйинлари давом эттирилади. Остон Ўрунов фаолият олиб борадиган "Уфа" сафарда "Урал" клубига қарши баҳс олиб боради.

Бундан 3 кун олдин мазкур жамоалар Россия кубоги доирасида ҳам ўзаро рўбарў келган эди ва бир учрашувдан иборат қарама-қаршиликда уфаликлар 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритишга эди.

Мазкур тур олдидан "Уфа" ҳисобида 13 очко мавжуд ва жамоа турнир жадвалидаги 16 клуб орасида 15-ўринни эгаллаб турибди. Ҳисобида 22 очкоси бўлган екатеринбургликлар эса, жадвалнинг 12-поғонасидан жой олган.

Тошкент вақти билан 16:00 да старт оладиган ушбу беллашувни сайтимизда амалга ошириладиган онлайн матнли трансляция орқали кузатиб бориш имконига эгасиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!