Остон Ўруновнинг жамоаси ЕЧЛни "Бенфика", "Монако", "Селтик" ёки "Галатасарой" клубларидан бирига қарши бошлаши мумкин

Ҳамюртимиз Остон Ўрунов тўп сурадиган Москванинг "Спартак" клуби янги мавсумда Чемпионлар лигасини 3-саралаш раундидан бошлайди.

Уушбу босқичда Россия грандига рақиблик қилиши мумкин бўлган эҳтимолий жамоалар номи маълум бўлди. Булар "Бенфика" (Португалия), "Монако" (Франция), "Селтик" (Шотландия), "Рапид" (Австрия), "Галатасарой" (Туркия) ва "Мидтьюлланн" (Дания) клубларидир.

"Спартак"нинг рақиби 19 июль куни бўладиган қуръа натижаларига кўра маълум бўлади. Ушбу босқичнинг дастлабки учрашувлари 3 ёки 4 август, жавоб ўйини эса 10 август куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.

“Спартак” якунланган мавсум Россия премьер-лигасида 57 очко билан 2-ўринни эгаллади. 65 очко тўплаган “Зенит” чемпионликни қўлга киритди.

Бундан аввалроқ мавсумнинг иккинчи ярмини "Уфа" сафида ижарада ўтказган Остон Ўрунов яна "Спартак"га қайтиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!