Остон Ўруновнинг жамоасини янги бош мураббийи қачон эълон қилинади?

"Уфа" клуби бош директори Шамиль Газизов кеча жамоанинг янги бош мураббийи 8 апрель куни эълон қилинишини айтди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Рашид Рахимов “Уфа” бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилган эди.

"Мен янги бош мураббий кимлигини биламан. Аммо уни ҳозир эълон қишни хоҳламайман. Мухлислар қачон билади? Эртага, ҳаммаси эртага ", - деб жавоб берди Газизов.

Миш-мишларга қараганда, "Уфа"нинг янги устози Алексей Стукалов бўлади. У яқиндагина "Велес" клубидан истеъфога чиқарилган эди.

Москванинг “Спартак” клубига тегишли бўлган ҳамюртимиз Остон Ўрунов мавсумнинг иккинчи қисмини айнан “Уфа” клубида ижара асосида ўтказмоқда. Кеча уфаликлар Россия кубоги чорак финали доирасида сафарда “Ахмат”га (1:0) имкониятни бой бериб қўйди. Ўрунов ўйинни асосий таркибда бошлади ва иккинчи бўлим аввалида захирага олинди.

“Уфа” ўзининг навбатдаги ўйинини 10 апрель куни РПЛнинг 25-тури доирасида “Ахмат”га қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!