Остон Ўруновнинг Россия футболидаги "ишонган тоғи" собиқ клубига қайтиши мумкин
«Уфа» бош директори Ринат Шайбековнинг таъкидлашича, Шамиль Газизов жамоага қайтиши мумкин. Газизовга "Уфа"даги ўрни таклиф қилинган. У аввал клуб бош директори бўлган.
- Биз ҳақиқатдан ҳам, Шамиль Газизовга клубга қайтишни таклиф қилдик. У янги йилгача ўйлаб кўришини ва кейин қарор қабул қилишини билдирди, - деди Шайбеков «Чемпионат» нашрига берган интервьюсида.
Газизов шу йили ёзда "Уфа"ни тарк этиб, "Спартак" клуби бош директорига айланганди. Декабрда эса, лавозимидан озод этилди. У "Уфа"даги фаолиятида Остон Ўруновни клубга чорлаганди ва кейин ўзи билан бирга "Спартак"га олиб кетганди.
Фикрлар