От айланб қозиғини топади ёхуд Чемиртан “Бухоро” кўригида

“Бухоро” клуби ёзги трансферлар мавсумида ўз таркибини кучайтиришга уринмоқда.

SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, Вадим Чемиртан айни пайтда бухороликлар кўригида бўлиб турибди. Агар ҳужумчининг ҳаракатлари клуб мураббийларига маъқул келса, футболчи “Бухоро” жамоасига қайтади.

Эслатиб ўтамиз, Чемиртан бир неча йил олдин ҳам “Бухоро” шарафини ҳимоя қилган ва кейин “Бунёдкор”га кўчиб ўтганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!