От спорти: Бекзод Қурбонов Словакияда шоҳсупага кўтарилди

Конкур бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Словакияда ташкил этилаётган "Samorin - Danube Champions Tour IV 2023" турнирида иштирок этмоқда. Мусобақанинг илк кунида терма жамоамиз аъзолари шоҳсупага кўтарилди.

140 см баландликдаги тўсиқлардан сакраш дастурида Бекзод Қурбонов энг яхши натижа билан олтин медални қўлга киритди. Ҳамюртимиз "Сантос Хипика" тулпорида ушбу муваффақиятга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!