От спорти. Тошкентда “Jumping world challenge final” халқаро турнири якунланди
Тошкентда конкур бўйича “Jumping world challenge final” турнири ўз якунига етди. Бир неча кун давом этган муросасиз беллашувларда дунёнинг 11 мамлакатидан ташриф буюрган 20 нафардан ортиқ моҳир чавандоз ғолиблик учун баҳс олиб борди.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизматининг хабар беришича, терма жамоамиз аъзолари иккита дастурда олтин медални қўлга киритди. Кичик финал дастурида Акбар Шарипов энг яхши натижани қайд этган бўлса, Мирзоҳид Мусаев катта финал йўналишида бош совринга эга чиқди.
Кичик финал, 115 см (тўсиқ баландлиги):
Олтин - Акбар Шарипов (Ўзбекистон, “La Blue Rouge” лақабли отда)
Кумуш - Кристи Нейр (Сингапур, “La Luna”)
Бронза - Диван Босман (ЖАР, “Queen”)
Катта финал, 120 см:
Олтин - Мирзоҳид Мусаев (Ўзбекистон, “Queen”)
Кумуш - Глория Иеромаззо (Доминикан Республикаси, “Jangcy L”)
Бронза - Виктория Грейвенштейн (ЖАР, “Jodcasall A-Z”)
Фикрлар