От спорти. Тошкентда халқаро турнир старт олди

Бугун Тошкентда от спортининг конкур йўналиши бўйича “Jumping world challenge final” турнири бошланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этиш лозимки, “Universal horses stable” мажмуаси мезбонлик қилаётган мусобақада 11 давлатдан ташриф буюрган моҳир чавандозлар баҳс олиб боради. Бугун мусобақанинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Шундан сўнг баландлиги 115 см бўлган тўсиқлардан сакраш бўйича дастлабки баҳсларга старт берилди.

Мусобақа натижалари билан сайтимиз орқали танишиб боришингиз мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!