От спорти. “Uzbekistan Global Tour-2022” мусобақасининг тўққизинчи босқичи бўлиб ўтди

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги “Аллюр” от спорти клубида конкур бўйича “Uzbekistan Global Tour-2022” мусобақасининг тўққизинчи босқичи бўлиб ўтди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Юртимизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган моҳир чавандозлар қатори Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раиси Баҳромжон Газиев 120 см баландликдаги тўсиқлардан сакраш дастурида иккита отда ўз имкониятни синаб кўрди ва ҳар икки чиқишда ҳам совриндорлар қаторидан жой олди. Батафсил:

"F" тоифаси, 110 см (тўсиқ баландлиги):
1. Анна Сигидина ("Элис Г", лақабли отда)
2. Маъруфбек Абдуллаев ("Ядгар Шер")
3. Таисия Локтева ("Гаюмс").

"E" тоифаси, 120 см:
1. Фаррух Ўринбоев ("Глед Стоун")
2. Баҳромжон Газиев ("Этос")
3. Баҳромжон Газиев ("Лео Кинг")

"С" тоифаси, 115 см:
1. Акбар Шарипов ("Кешмейкер")
2. Дилшод Шокиров ("Элис Г")
3. Сарварбек Тоиров ("Ризотта")

"B" тоифаси, 130 см:
1. Темур Азизов ("Фурина Фан де Фиарат З")
2. Сергей Антонович ("Скай")
3. Хуршидбек Алимжонов ("Ластиж Сок")

"D" тоифаси, 135 см:
1. Темур Азизов ("Илекста")
2. Сергей Антонович ("Уилбот")
3. Жасур Ҳотамбеков ("Омадли юлдуз")

"А" тоифаси, 150 см:
1. Хуршидбек Алимжонов ("Чемпионлар лигаси")

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!