Ўта енгил вазнда WBCнинг янги чемпиони аниқланди
Бугун АҚШнинг Калифорния штатида WBC ўта енгил вазн чемпионлик камари учун жанг бўлиб ўтди. Унда мексикалик Хуан-Франсиско Эстрада рақиби Срисакет Сор Рунгвисайни мағлуб этди.
Ҳакамлар қарорига кўра, 116-112, 116-112, 115-113 ҳисоби билан Эстрада ғолиб бўлди.
Маълумот учун, Эстрада профессионал фаолияти давомида 39 марта ғалаба қозонибЮ 3 марта мағлуб бўлган, Срисакет эса 47 ғалаба ва 5 марта имкониятни бой берган.
Маълумот учун, 2014 йилдан буён таиландлик боксчи бирор марта ҳам мағлубиятга учрамаятганди, унинг ғалабали серияси 20та тенг бўлганди.

Фикрлар