Отабек Ғуломхўжаев: Эртанги ўйинда ғалаба қозонишимиз шарт эмас
Ads

Аввал хабар берганимиздек эртага 21 май куни Андижонда катта футбол байрами. Олдиндан айтилганидек, шу куни «Соғлом авлод» стадионида халқаро даражадаги ўртоқлик учрашуви ўтказилади ва унда Ўзбекистон U-18 терма жамоаси билан Германиянинг «Берлин» U-18 жамоалари ўзаро баҳс олиб борадилар. Мухлисларнинг эса ушбу учрашувга бўлган қизиқишлари катта. Иккала жамоа вакиллари ҳам Андижонда жуда илиқ кутиб олинди. Учрашувдан олдин эса оммавий ахборот воситалари учун матбуот анжумани ўтказилди. «Велла Элегант» меҳмонхонасида уюштирилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Ўзбекистон U-18 бош мураббийи Отабек Ғуломхўжаев иштирок этди ва унга футболчилардан Жасур Жалолиддинов билан Абдувоҳид Неъматов ҳамрохлик қилишди.

- Очиғи, рақибимиз ҳақида кўп ҳам маълумотга эга эмасмиз. Биз ўз одатимизга кўра тайёрландик ва эртанги баҳсга тайёрмиз де байта оламан, - дейди Ғуломхўжаев.

- Эртага терма жамоамизнинг ғалаба қозониши шартми?

- Йўқ. Буни олдимда ўтирган футболчиларимиз олдида ҳам бемалол айта оламан. Биринчи навбатда жамоавий ўйинни шакллантиряпмиз ва турли тактик услублар устида ишлаяпмиз. Агарда ўйинимизда хато кўринадиган бўлса, айнан ҳозир кўринсин. Эртага ҳал қилувчи учрашувлар пайтида яна ўша хатолар юз берадиган бўлса, у ҳолда бу кечирилмайди. Биз учун натижа фақат асосий босқичларда бўлади. Ҳозир эса натижа аҳамиятсиз.

- Айни пайтда сизни нима хавотирга солмоқда?

- Ростини айтсам, бизда марказий ҳимоячи билан боғлиқ муаммолар бор. Бу борада қанот ҳимоячиларини ушбу позицияда ўйнатишга мажбур бўляпмиз. Ўрта чизиқ вакилларидан эса кўнглим тўқ ва бу позицияда рақобат ҳам кучли.

- Ўйиннинг Андижонда ўтказилиши жамоа аъзоларига қанчалик таъсир қилиши мумкин?

- Ушбу ўйинга мухлислар томонидан қизиқиш катта. Аслида эса бу ўйин Тошкентда ўтказилиши керак эди. Аммо Андижонга селекция учун борганимда вилоят футбол ассоциациясининг вице-президенти Бекзод Каримов бу ўйинни Андижонда ўтказиш ташаббуси билан чиқди. Бизга ҳам таклиф ёқди. Чунки футболчиларимни стадиондаги қайноқ муҳитда ўзларини қанчалик кўрсата олишларини билиб оламиз. Чунки биздаги ўйинчилар бундай мухлислар қаршисида ҳали кўп ўйнашмаган. Шу томонлама ҳам бу ўйиннинг биз учун фойдали томонлари кўп.

- Жасур, бўлажак баҳс олдидан нималарни ўйлаяпсиз?

- Терма жамоа вакилларини олдиндан биламан. Бу жамоа билан нимагадир эришишимизга кўзим етади. Асосий таркибда ўйнаб ўзимга ишонч пайдо бўлганидан кейин менга янада қийин бўлди. Чунки бунинг масъулияти кўпроқ бўлади. Негаки, энди мендан кўп нарса кутишади. Натижада ўз устимда янада кўпроқ ишлаб, масъулиятни чуқурроқ ҳис қилишга ҳаракат қиляпман.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
G'olibsher
21/05/2019 10:07
Nasib etsa bu yil navbaxor ham OChL da o'ynaydi omad navbaxorga
&
Kosonsoy.2019
21/05/2019 09:18
Hammaga salom kupchilik navbahor muxlislari qatori men ham regdan utdim shu saytni hammamiz birgalikda yanada rivojlantiramiz xudo xoxlasa qolgan vodiylik andijonlik va fargonalik muxlislarni ham shu saytga chaqiramiz aminmanki vodiyliklar bu fikrimni uqishadi olga navbahor olga vodiy olga sports uz