
Отабек Шукуров тўлиқ ўйнаган ўйинда "Шаржа" кунилмаган натижа қайд этди
Бугун Бирлашган Араб Амирликлари Про-лигасининг 16-турида ҳамюртимиз Отабек Шукуров ҳаракат қиладиган “Шаржа” ўз майдонида “Ал-Айн”ни қабул қилди.
Шукуров ўйинни асосий таркибда бошлади ва 90 дақиқа тўлиқ ҳаракат қилди. Афсуски, “Шаржа” шу куни 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Мағлубиятга қарамай “Шаржа” ҳамон пешқадамлик қилмоқда. Улар ҳисобида 36 очко мавжуд.
Фикрлар