Отабек Шукуровнинг собиқ жамоаси "Барса" футболчисини харид қилмоқчи
"Барселона" ярим ҳимоячиси Миралем Пьянич БАА клубидан таклиф олди. 32 ёшли босниялик футболчига "Шаржа" клуби даъвогарлик қилмоқда, дея хабар берди журналист Фабрицио Романо.
Маълумотларга кўра, клуб унга уч йиллик шартнома таклиф қилмоқда.
Агар Пьянич бу таклифни қабул қилса, у ҳолда "Барселона" футболчини қўйиб юборишга тайёр. Боиси, Миралем каталонияликлар бош мураббийи Хави Эрнандеснинг режаларига киритилмаган.
Пьянич ўтган мавсумни "Бешиктош"да ижарада ўтказган. У турк клуби сафида 26 ўйинда майдонга тушиб, 4 голга ассистентлик қилган. Унинг "Барселона" билан шартномаси 2024 йилнинг июнида якунига етади.
Маълумот ўрнида, терма жамоамиз аъзоси Отабек Шукуров сўнгги бир неча йиллар давомида "Шаржа" шарафини ҳимоя қилган.
Фикрлар