Отабек Умаров UFC Президенти Дана Уайт билан учрашди

  • 21.06.2026 21:30
  • Javohir Malikov
  • 0
  • MMA
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти Отабек Умаров АҚШда дунёнинг энг нуфузли аралаш яккакураш ташкилоти UFC президенти Дана Уайт билан учрашув ўтказди.

Самимий ва конструктив руҳда кечган мулоқот давомида спорт индустриясининг бугунги ривожланиш тенденсиялари, профессионал жанговар спорт турларини оммалаштириш ҳамда халқаро ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашилди. Уайт UFC ташкилотининг фаолияти, базаси ва янги режалари ҳақида батафсил маълумот берди.

Томонлар спорт орқали ёшларни соғлом турмуш тарзига жалб этиш, йирик спорт лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик имкониятларига алоҳида эътибор қаратди.

Юртимизда кучли бокс анъаналари ва жаҳон элитасидаги спортчилар кўплиги эътироф этилган ҳолда мамлакатимизда UFC тармоғидаги ZUFFA Boxing беллашувларини ташкил қилиш таклифи илгари сурилди. Қолаверса, сўнгги йилларда UFC турнирларида мунтазам иштирок этаётган ўзбекистонлик жангчилар кўпайиб бораётгани, мазкур йўналишнинг Ўзбекистонда ривожланиб бораётгани ва турнирнинг халқаро даражадаги нуфузи инобатга олиниб, келгусида Тошкентда UFC баҳсларини ҳам ўтказиш масаласи муҳокама қилинди. Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!