Ўтган мавсум тўпурарларидан бири водий клубига йўл олади

CHERY AUTO

Ортда қолган мавсумни “Қизилқум” сафида ўтказган тажрибали ҳужумчи Темурхўжа Абдуҳолиқов фаолиятини Фарғонада давом эттириши мумкин.

Tecno

SPORTS.uz сайти журналисти Яҳёхўжа Улуғхўжаевнинг телеграм каналида маълум қилишича, форвард билан “Нефтчи” клуби жиддий қизиқиб қолган. Айни дамда, томонлар ўртасида музокаралар кетмоқда.

Агар барчаси кўнгилдагидек ўтса, тез орада фарғоналиклар трансферни расман эълон қилиши мумкин.

Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию