Ўткир Юсупов Жаҳон чемпионатидаги иштирокига муносабат билдирди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси дарвозабони Ўткир Юсупов Жаҳон чемпионатидаги иштироки юзасидан ижтимоий тармоқларда фикр билдирди.
Футболчи ўзининг Instagram саҳифасида мундиалдан видеолар билан бўлишиб, тарихий дебют ҳақидаги ҳиссиётларини ёзди.
"Баъзан ҳаёт сени синайди. Баъзан эса вақт жим туришни, сабр қилишни ва янада кучлироқ бўлиб қайтишни ўргатади. Мен футболни севаман. Бу либос, бу байроқ ва Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиш мен учун доимо энг катта фахр ва бахт!
Бугун қаерда бўлишимдан қатъи назар, юрагим Ватаним ва миллий жамоамиз билан. Мен ишонаман — ҳали энг чиройли кунлар олдинда. Меҳнат ҳеч қачон зое кетмайди.
Мени доимо қўллаб-қувватлаган барча ўзбекистонлик мухлисларга чин юракдан раҳмат айтаман. Ҳар бир дуонгиз, ҳар бир яхши сўзингиз менга куч беради.
Насиб қилса, янада кучлироқ, янада тажрибалироқ ва янада катта иштиёқ билан қайтамиз! Чунки бу ҳали якун эмас… Бу — янги бошланиш.
Аллоҳ Ўзбекистонимизни ва миллий жамоамизни ўз паноҳида асрасин. Олға, Ўзбекистон!",— деб ёзди Юсупов.

Фикрлар