"OTP Group Tashkent Grand Slam 2026" турнири. Ҳозирча ТОП 3 дамиз!
Пойтахтимиз мезбонлигида ўтаётган дзюдо бўйича "Катта Дубулға" туркумига кирувчи нуфузли турнирнинг иккинчи кунги беллашувлари ортда қолди.
Кечаги кун ҳам Ўзбекистон делегацияси учун омадли келди. Дзюдочиларимиз томонидан учта медал қўлга киритилди. Тажрибали Шаҳрам Аҳадов кумуш, Элбек Тожиев ва Муроджон Йўлдошев бронза медалларига сазовор бўлди. Бу Аҳадов учун Гранд Слам турнирларидаги тўққизинчи, Йўлдошев учун тўртинчи медал эди. 22 ёшли Тожиев эса фаолиятидаги илк "Катта Дубулға" медалига эга чиқди.
Ўзбекистон спорт делегацияси икки кунлик баҳслар якунига кўра 1 та олтин, 1 та кумуш, 3 та бронза медали билан учинчи ўринни эгаллаб турибди. Жами 16 давлат делегациялари камида битта медал қўлга киритиб улгуришди. Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фикрлар