Овора бўлманг! Альварес икки гранд таклифини рад этди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳужумчиси Хулиан Альварес яна хориж клубларига ўтишни истамади.

26 ёшли футболчига икки чемпион – “Арсенал” ва “Пари Сен-Жермен” клублари қизиқиш билдирган эди, аммо аргентиналик ҳужумчи фаолиятини фақат “Барселона”да давом эттиришни хоҳлаётгани сабабли ҳар икки вариантни ҳам рад этган.

Бу ҳақда Sport нашри хабар берди.

“Барселона” мутасаддилари ҳеч ким ҳужумчининг фикрини ўзгартира олмаслигига ишонмоқда, аммо агар “матрасчилар” август ойи бошигача Альварес бўйича юборилган таклифга жавоб бермаса, клуб бошқа номзодларга ўтиши мумкин.

Transfermarkt портали баҳосига кўра, Хулиан Альвареснинг бозор қиймати 100 миллион еврога тенг.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!